Абайнинг маънавий хазиналари

Абайнинг маънавий хазиналари
Туркистон области,Кентов шаҳри, “Шобанақ” умумий ўрта мактаб Азимова Тожихон Tazhikhan.azimova71@mail.ru

“Абай-чинакам хурматга арзигуликалп шоир.Унинг уланлари қозоқ саҳросидай бепоён.Олатовнинг шаршаларидай суронли,Қозиғурт қояларидай баланддир”.
Ғафур Ғулом
Башарият тарихининг,илмий-маданий соҳаларида салиоқли урин тутган сиймолардан бири Абай Қўнонбоевдир.Абай буюк маърифатпарвар шоир ва мутафаккир,эзгулик ва дўстлик куйчиси эди.Унинг баркамол асарлари нафақат қозоқ халқи,балки ҳозирги кунда бутун халқлар,жумладан ўзбек халқининг қалбидан ҳам ўрин эгаллаган.
Улуғ оқин Абай Қўнонбоевнинг фаолияти ва ижодиёти халқ ва ватанга,инсоният ва маърифатга хизмат қилишнинг ажойиб намунасидир.
Халқимиз узоқ асрлардан буён қадрлаб келаётган шоир Абайнинг ижодини айни замонда кўплаб китобхонлар қунт билан ўрганмоқдалар.Ҳаммамизга аён бўлганидек,Абай асарлари асрлар оша одамларнинг адабий эстетик оламини бойитишда давом этиб келмоқда .Унинг самимият бадиий баркамол асарлари инсоннинг маънавий-руҳий эҳтиёжини қондириш билан қимматлидир.Абайнинг ижоди шеър ва ўлан айтишдан бошланган.Унинг кўплаб ўланлари халқ орасида машҳурдир.Унинг ижодининг кўп қисми инсонни эзгуликка,тўғриликка,моддий-маънавий ободликка,илм-маърифатга,маданиятга,умуман,ўзликни англашга даъват этади.Бизга Абайдан жуда бой маънавий мерос қолган.Унинг 200 дан ортиқ шеърлари,”Искандар” ва “Маъсуд” сингари достонлари бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотган эмас.Абайнинг бу асарларида инсонларни комиликка ундовчи эзгу фазилатлар улуғланган.Маданият ва маърифат васф этилган.Абай шеърларидан бирида ижоддан кўзланган асосий мақсади нима эканини қуйидагича ифодалайди:
Мен ўланни ёзмайман эриак учун,
Ўтган –кетган гапларни термак учун,
Мен ўланни ёзаман тушунганга
Авлодимга бир сабоқ бермоқ учун.
Демак Абайнинг доҳиёна сўз ўгитлари ҳануз инсониятнинг эзгу ишларига кўмак бериб келмоқда.
Маълумки,Абайнинг ўланлари сўз санъатининг юксак ғоялар ифодаланган олий намунасидир.”Ўлан –сўзнинг пошшаси,сўз сараси” деб ёзади буюк мутафаккир.Чунки,Абай ўланлари тилининг бой ва гўзаллиги шундаки,унда сўз кўмагида бадиий мўъжизалар яратди.
Абайнинг шеърияти инсон ва инсоннинг ҳаёт тарзи ҳақидаги сабоқлар тўпламидир.Унинг деярли барча шеърларида эзгулик,саховат,қозоқ элини ўзини танишга,қадрини билишга ,маърифатли,олижаноб бўлишга ундайди.Абай ҳаёти ва ижодини тўлалигича ёритиш “Қора сўз” нинг фалсафий-дидактик асар эканлиги ,Абайнинг буюк файласуф,йирик педагог,теран фикрли мутасввуф сифатида намоён бўлиши,унинг бой меросининг жаҳон халқлариниг маънавий хазинасига айланаётганлигидан далолат беради.Унинг “Қора сўз” лари жаҳон бадиий публицистикаси хазинасидан муносиб ўрин олди.Қирқ олти қора сўздан иборат ушбу асар Абайнинг фалсафий қарашларини акс эттириши жиҳатидан тенгсиз аҳамиятга эгадир.Абай “биринчи сўз”да :”Охири шундай қарорга келдим:хаёлимга келган нарсаларни оқ қоғозга ёзаверайин,оқ қоғоз билан қора сиёҳни эрмак қилайин,кимда –ким бундан керакли сўз топса –ёзиб олсин,ё ўқисин,кераги йўқ деса-ўз сўзим ўзимники ,бошқада ҳечбир ишим йўқ,дедим-да ниҳоят,ёзишга ўтирдим ”-дейди.
Абайнинг эътиқодига кўра,адабиёт,шеър вашоир халққа хизмат қилиши керак,одамларни олижанобфазилатларга ўргатиш лозим.Шундай фазилатлардан энг муҳими эса меҳнатсеварлик,ҳалол меҳнатқилишдир.Шу жиҳатдан шоирнинг бутун поэзияси,прозаси чинакам ҳаёт дарслиги бўла олади.
Абай Қўнонбоев ижодининг мазмунининг теран англаш инсон маънавий оламини бойитади.Маънавияти юксак инсон ҳеч қачон тубанлик ботқоғига ботмайди.Демак,бу маънавий хазинадан бебаҳра одам,маърифат нурларидан айрилади.Абайнинг меросхўрлари буюк аждодимиз щгитларига сўзсиз амал қилишни ўзларининг шарафли бурчи деб биладилар.Она Ватанга муҳаббат ва садоқат ана шундай буюк аждодларга эҳтиромдан,уларнинг бой маънавий меросхўрларини теран ўрганишдек бошланади.Абай Қўнонбоевнинг умуминсоний қадриятлар ва меҳр-оқибат туйғулари юксак пардаларда тараннум этилган етук бадиий асарлари,ибратли ҳаёти ва ихтимоий фаолият билан халқларимиз маданияти ривожига қўшган улкан ҳиссасини инобатга олган ҳолда,унинг маънавий хазиналарини ўқиб-ўрганиш халқимиз учун янада муҳим маъно ва аҳамият касб этади.

Фойдаланган адабиётлар.
1.Б.Ражабова.Абай адабияти,Ўзбекистон адабиёти ва санъати 2018 й
2.htt.//kn-davron.uz
3.ziyouz.uz.manaviyat-yuldizlari
4.Абай Қўнонбоев . Ўланлар.
Тошкент
Аннотация
Буюк қозоқ шоири Иброҳим Қўнонбой ўғли Абай мероси бугунги кунда нафақат қозоқ халқининг ,балки бутун жаҳон маданиятида ҳам катта аҳамиятга эгадир.Бунга изоҳ голландиялик олим Роберт Эрмерс,туркшунос,арабшунос,лингвистика бўйича фан доктори:”Абай ижодида биз,келгуси авлод учун жуда кўп насиҳатлар бор,асарларидпн сабоқ чиқариш мумкин.Энг муҳими-у бизга қозоқ тили нақадар гўзаллигини бор бўйича намойиш этган…”Куриниб турибдики,у Абайнинг ўлмас асарларини ўқиш орқали юртимиз маданияти ва анъаналарини чуқур англаб етган.
Мана бу йил мамлакатимизда буюк оқин Абайнинг 175 йиллиги кенг нишонланмоқда .Президентимиз Қ.Тоқаев ҳам “Абай ва Қозоғистон ХХI асарда ” номли мақоласини эълон қилди.у ўз мақоласида “Маърифатли миллат яратиш ғояси Абайдан бошланади” деб ёзган эди.Президентимиз бу фикри орқали Абай сўзларининг ҳозирги кунда Қозоғистон жамияти учун маънавий хазина,маърифий мерос эканлигини таъкидлади.
Калит сўзлар:донишманд шоир,улуғ сўз султони,буюк маърифатпарвар.

Аннотация
Қазақтың ұлы ақыны Ибрагим Кұнанбайұлы Абайдың мұрасы тек қазақ халқының мәдениетінде ғана емес, сонымен бірге бүкіл әлемдік мәдениетте үлкен маңызға ие. Ең бастысы, ол бізге қазақ тілінің сұлулығын көрсетті … »Ол Абайдың өлмес шығармаларын оқу арқылы біздің еліміздің мәдениеті мен дәстүрлерін терең түсінгені анық.
Биылғы жылы біздің елде ұлы ақын Абайдың 175 жылдығы кеңінен аталып өтуде.Президент Қ.Тоқаевтың «Абай және Қазақстан ХХІ ғасырда» атты мақаласы жарық көрді. бүгінде бұл қазақ қоғамы үшін рухани қазына, ағартушылық мұра екенін баса айтты.
Түйінді сөздер: дана ақын, ұлы сөз сұлтан, ұлы ағартушы.

 

 

 

Bilimger.kz Республикалық білім порталы Қазақстан Республикасы Мәдениет және Ақпарат министрлігіне тіркелген. Куәлік нөмірі: KZ45VPY00102718  

Cізге ұнауы мүмкін...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *