Шавкат Раҳмон. Шеърлари

Мактаб №13 А. Навои номли УЎМ
Фан Ўзбек адабиёти
Узоқ муддатли режа бўлими Мисраларда яширинган ҳақиқат
Ўқитувчи исм-шарифи Мавланкулова С. Х.
Сана  10  .02.2023й.
Синфи: 9 Қатнашганлар сони:                              Қатнашмаганлар сони:
Дарс мавзуси 7-дарс. Шавкат Раҳмон. Шеърлари
Таълимий мақсадлар

 

 

9.2.2.1 муаллиф қиёфасининг ғоявий-услубий туташтирувчи сифатидаги ролини таҳлил қилиш

9.3.3.1 асарнинг ғоясини умумбашарий нуқтаи назардан таҳлил қилиб, адабиё эссе ёзиш

Дарс мақсади — Муаллиф қиёфасининг ғоявий-услубий туташтирувчи сифатидаги ролини таҳлил қилиш

— Асарнинг ғоясини умумбашарий нуқтаи назардан таҳлил қилиб, адабий эссе ёзиш

Дарснинг бориши
Дарс босқичлари Ўқитувчининг иш-ҳаракати Ўқувчиларнинг иш-ҳаракати Баҳолаш  

 

Дарснинг кириш қисми

5-7 дақиқа

 

Саломлашади. Давоматни аниқлайди. Ўқувчиларни 2 гуруҳга бириктириш:

. Уйга вазифани кузатади ва саволлар орқали синаб кўради: “От кишнаган оқшом” асари бўйича “Блиц турнир” ўтказиш:

1.Асардан қандай таасурот олдингиз?

2.Асарнинг ғоявий моҳияти нимада?

Видеолавҳа “Нархи қанча меҳрнинг, айтинг!”

Саломлашади.“Яхши тилак, ҳар ишда ҳамдам”бир-бирларига яхши тилаклар билдиради.

Ўқувчилар қирқма рангли қоғозларни бириктириш орқали гуруҳларга бўлинади.

Ақлий ҳужум”саволларига Тоғай Муроднинг қиссаларининг аҳамиятига суянган ҳолда жавоб беради:

 

 

Қолиплаштирувчи баҳолаш

5 – ҳаракат қил

6

7 -яхши

8 — балли

9- офарин

10

 

https://youtu.be/kpWyfisDUzs

9-синф ўзбек адабиёти

Дарснинг асосий қисми

30-35 дақиқа

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 Янги дарс:

Видеолавҳа кўрсатиш орқали янги дарсни очиш.

1-топшириқ.

“Кластер” усулида 2 гуруҳ шоирнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумотлар тўплашади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2-топшириқ. Шавкат Раҳмоннинг “Савол” , “Бўрилар” шеърлари билан танишиш учун “Мозайка” услубидан фойдаланамиз. Бунда билим олувчилар аралаштириб берилган шеър матнларини кетма- кет йиғиб, шеърни ўқийдилар.

 

             БЎРИЛАР

Қирғин келди вабо келгандай,
мурдалар ҳам турди гўрида —
кўпикланган қора селлардай
урчиб кетди қонхўр бўрилар.
Очлик ўрган туркий ўлкада,
офат чиққан маконларда ҳам
парчаланган зулмат кўлкаси
пайдо бўлар эди дафъатан.
Кунлар очиқ ярадай қонли,
тунлар — ойдин харобазорлар,
жасадларга тўла тонгларни
сирқиратар фарёди борлар.

Эл қирилди туркий ўлкада,
ер қолмади — келди ажали,
ким қонига ботди йўлкада,
ким ғижилди намоз маҳали.
Йиллар ўтди. Гўё ҳаммани
чалғитгандай вақтинча кулфат,
қонга ташна милён шарпани
яширгандай қаърида зулмат.
Аҳли муслим, энди огоҳ бўл,
қонхўр гала ҳали тирикдир,
ўлар бўлсанг озодлардай ўл,
қолар бўлсанг энди бириккин.
Токим ёвуз тумшуғин суқса,
аждодларнинг азиз гўрига,
жим турмасин қўй мижозли халқ,
бас келолмай битта бўрига.
Кўрсам дейман қаҳру ғазабдан
гўрларида турсин мурдалар,
руҳи озод бўлсин азобда
гулларини суйиб юрганлар.
Токим ҳар бир муслим қабрига
ҳеч яширмай кўзда ёшини,
авлодлар ҳам лаънат лавҳимас,
қўйса дейман қабр тошини.

3- топшириқ. Гуруҳда ишлаш. Венн диаграммаси ёрдамида шоирнинг шеърларини  бошқа шоир шеърлари билан қиёслаш топширилади.

Ўқувчилар иш дафтарларига бугунги сана ва янги дарс мавзусини ёзадилар.

 

 

1-      Гуруҳ шоирнинг ҳаётини , 2-гуруҳ ижодини тўплаштириб, таҳлил қилади.

 

 

Ҳаетиёе

. Шеърнинг матнини йиғади

Шеърий матндан калит сўз ва ўз бирикмаларини аниқлайди.

             САВОЛ

Ким эдиму ким бўлдим энди,
Қайга кетар ёшлигим, кучим,
Исёнларга, ғазаб, нафратга,
Оғриқларга тўладир ичим…
Кўпроқ яшаб қўйдим Шекилли:
Ой, кун сайин хотирам — оғир,
Етти қават осмон тепамда,
Елкаларим сирқираб оғрир.
Ташладими ёки бир умр
Кўзимга ғам кўлкаларини,
парвардигор, бор бўлсанг агар,
Эзма ўғлим елкаларини…
Ким эдиму ким бўлдим энди,
Кўриб турар қуёш, сув, тупроқ.
Кўзларимдан кўра ҳаётни
Елкаларим кўрибди кўпроқ…

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Венн диаграммасига ўзлари билган шоирнинг шеърларини Ш. Раҳмон шеърлари билан солиштириб ёзади.

 

Қолиплаштирувчи баҳолаш

Оғзаки рағбатлантирувчи сўзлар

Балл системаси билан баҳолаш:

5 – ҳаракат қил

6

7 -яхши

8 — балли

9- офарин

10

 

 

Дескрипторлар:

-шоирнинг ҳаётини ўрганди;

Шоирнинг ижоди ҳақида маълумотлар тўплайди.

 

 

 

 

 

 

 

Дескрипторлар:

-.Шеърнинг қайси мисраси энг муҳим эканлигини далиллайди;

-.Мазмунни ҳаёт билан боғлаб далиллайди;

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қолиплаштирувчи баҳолаш

 

Оғзаки рағбатлантирувчи сўзлар

Балл системаси билан баҳолаш:

5 – ҳаракат қил

6

7 -яхши

8 — балли

9- офарин

10

 

 

 

 

 

 

 

Дескрипторлар:

—                    Шоир шеърларининг ўхшашлигини ёзади

—                    Шеърларининг фарқларини тўлдиради.

 

 

 

 

 

 

 

Дарс якуни

5-7 дақиқа

 

ҚАЙТА БОҒЛАНИШ: “Муваффақият” зинапояси

Уйга вазифа: Шеърни ёд олиш.

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *